Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kia янги ихчам кроссоверининг дизайнини намойиш қилди
Жанубий Кореянинг Kia автомобилсозлик компанияси янги ихчам кроссовери — Stonic тизерларини намойиш қилди. Ғарбий Европа бозори учун мўлжалланган модель 2017 йил иккинчи ярмида бозорга чиқарилади.
Kia компаниясида изоҳ беришларича, янги машина номи иккита сўздан: Speedy («тез») ва Tonic («тоника» — мусиқада асосий товуш) сўзларидан ташкил топган. У кроссовернинг динамиклик хусусиятини қайд этади ҳамда «B-SUV оиласига қандайдир янгича ҳаво олиб киради».
Норасмий маълумотларга кўра, моделга 2017 йил 13 июнь куни тақдимоти кутилаётган Hyundai Kona асос бўлган. Эҳтимол, иккала кроссовер ҳам 1,4-1,6 л бензинли мотор ва 1,6 л дизель мотор билан таклиф қилинса керак. Ҳозирча, моделлар қаторида барча ғилдираклари етакчи автомобиллар пайдо бўладими-йўқми, номаълум.
Эълон қилинган суратларга кўра, унда моделнинг серияолди намунаси акс этган.
Ҳозирча, Kia Stonic қачон расман тақдим этилиши ҳам маълум эмас.
Мавзуга оид
17:00 / 13.04.2026
Kia’нинг янги седани Ўзбекистон йўлларига чиқиш учун ҳозирлик кўрмоқда
19:00 / 03.04.2026
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
15:00 / 26.03.2026
Орзу ўйин майдонига тушганда: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ болалар танлови ғолиби аниқланди
19:00 / 16.02.2026