Иқтисодиёт | 00:19 / 14.06.2017
12046
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Қатар гелий ишлаб чиқаришни тўхтатди

Фото: Reuters

Дунёда гелий ишлаб чиқариш бўйича 2-рақамли ишлаб чиқарувчи ҳисобланадиган Қатар ўз қўшнилари томондан эълон қилинган иқтисодий бойкот сабабли инерт газни тайёрлаш бўйича корхоналари ёпишга мажбур бўлди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Қатардаги иккита гелий ишлаб чиқарувчи корхона Qatar Petroleum давлат нефть-газ компанияси филиали бўлган RasGas ташкилоти томондан бошқарилади. Компанияда маълум қилинишича, корхоналар Саудия Арабистони Қатар билан чегарасини ёпгани сабабли ёпилган, чунки Саудия Арабистони шу тариқа гелийни қуруқлик бўйлаб экспорт қилиш йўлини тўсиб қўйган.

Ёпилган корхоналар йилига 2 млрд куб метр гелий ишлаб чиқарган, бу миқдор эса бу газга дунёдаги талабнинг 25 фоизини таъминлаган. 

Гелий халқ хўжалигида, жумладан металлургияда, озиқ-овқат саноатида ва пуфакларни шиширишда кенг қўлланади.

Мавзуга оид