Жаҳон | 08:22 / 14.06.2017
13888
1 дақиқада ўқилади

Путин спорт билан мунтазам шуғулланиши ва отлардан йиқилганлари ҳақида сўзлаб берди

Фото: РИА Новости

12 июндан АҚШнинг Showtime кабель телеканали орқали америкалик режиссёр Оливер Стоуннинг "Путин билан интервью" ҳужжатли фильми намойиш қилинмоқда. Стоун бу ҳужжатли фильмни икки йил давомида тайёрлаган. 

Россия президенти Владимир Путин интервьюсида от минишга қизиқиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳақида сўзлаб берди.

"Ҳа, афсуски, мен отлардан йиқилганман. Умбалоқ ошганман", деб таъкидлаб ўтди Путин.

Путин шунингдек спорт билан ёшлигидан шуғулланиб келиши ва машғулотларни ҳеч қачон канда қилмаслиги ва тўхтатмаслиги ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, у спорт мураббийига эҳтиёж сезмайди. 

"Мен гўёки ўз-ўзимга мураббийдекман. Мураббийлар мусобақаларда иштирок этмоқчи бўлган одамларга керак. Мен спорт билан жисмоний тарбия сифатида шуғулланаман. Мен 13-14 ёшимдан бошлаб бутун умрим давомида спорт билан шуғулланиб келаман. Мунтазам. Ҳеч қачон тўхтатмаганман", деб айтди Путин.

Мавзуга оид