Спорт | 09:40 / 14.06.2017
9084
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 саралаши, КОНКАКАФ. 6-турдан кейин Коста-Рика иккинчи, АҚШ учинчи ўринда

2018 йилги Жаҳон чемпионати учун Шимолий Америка минтақасида 5-босқич, 6-тур учрашувлари ўтказилди.

Панамадаги «Роммель Фернандес» стадионида Панама ва Ҳондурас терма жамоалари ўртасида кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Ҳондурас сафида голларга Ромель Киото (6-дақиқа) ва Альберт Элис (65), Панама сафида эса Блас Перес (41) ва Роман Торрес (90) муаллифлик қилишди.

6-тур доирасидаги яна бир учрашувда Коста-Рика Тринидад ва Тобаго устидан ғалаба қозонди — 2:1. Ғолибларнинг голлари Франсиско Кальво (1) ва Брайан Руис (44) номига ёзилди, бу голларга Кевин Молино (35) жавоб қайтарди.

12 июнь куни АҚШ сафарда Мексика билан ўйнаб, 1:1 ҳисобидаги дурангга эришганди.

6-турдан кейин гуруҳда Мексика 14 очко билан етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда Коста-Рика жойлашган (11 очко). Биринчи ва иккинчи ўринлар мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма тақдим этади. Гуруҳда учинчи ўринда 8 очко билан АҚШ бормоқда. Агар бу терма жамоа якунда ҳам учинчи ўринда қолса, Осиё минтақаси вакили билан плей-офф ўйинларида куч синашади.

ЖЧ-2018 саралаш босқичи
Шимолий Америка, 6-тур

Коста-Рика - Тринидад ва Тобаго
Голлар: 1:0 - Кальво (1), 1:1 - Молино (35), 2:1 - Руис (44)

Панама - Ҳондурас 2:2
Голлар: 0:1 - Киото (6), 1:1 - Перес (41), 1:2 - Элис (65), 2:2 - Торрес (90)

Мавзуга оид