Статистикага кўра, ёш келин-куёвларнинг 80 фоиздан ортиғи биргаликдаги ҳаётни музлатгични харид қилишдан бошлайди. Шу билан бирга, руҳшуносларнинг фикрича, музлатгич ўзига тортувчи марказдир: кишида қон айланиши кучаяди, кўз қорачиқлари кенгаяди ҳамда фикрлаш қобилияти яхшиланади. Ва албатта, иштаҳа очилади!
LG компанияси Ўзбекистон бозорида янгилик - P Veyron сериясидаги музлатгични тақдим этмоқда. Унинг ноёблиги ва ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат эканини мақолада кўриб чиқамиз.
Музлатгични харид қилиш – келажак, Сизнинг оилангиз барча аъзолари соғлиғига сармоядир. Агарда аввал бундай ускуна фақатгина ўзининг тўғридан-тўғри функцияси – совутиш мақсадида харид қилинган бўлса, бугунги кунда у ўзига хос безак буюмига, энг кўринарли жойга қўйиб қўйиш мумкин бўлган нарсага айланди.

LG’нинг P Veyron сериясидаги SidebySide шаклида бўлган ҳамда Door-in-Door (СМ) (эшикдаги эшик) илғор технологияси ва 601 литрли ҳажмга эга бўлган янги музлатгич Сизга доимий равишда фойдаланишдаги қулайлик, маҳсулотни сақлашга бўлган ишонч ва интерьерни янада гўзаллаштириш имконини тақдим этади. Бу диспенсерга эга янги премиал дизайн, эшикдаги эшик модернизацияланган инновацияси ва тўртбурчак шаклдаги яширин тутқич туфайлидир.
P Veyron музлатгичи Inverter Linear Compressor технологияси туфайли энерго самарадорликнинг юқори даражаси A+++’га эга, бу эса бошқа моделлардан 10 фоизга кўпроқ, дегани. Инверторли компрессор оддийсига қараганда энергияни кўпроқ тежайди, бу механик тузилиш 32 фоиздан ортиққа ўзгаргани ҳисобидан амалга оширилган. Мотордаги эҳтиёт қисмларнинг кичрайтирилиши шовқинсиз ишлашни кафолатлайди. VDE компанияси сертификати эса, LG чизиқли компрессори 20 йилга қадар ишлаши ва шовқин даражасини 25 фоизга камайтириши мумкинлигини билдиради. Бу эса, Сиз унинг ишончилилигига тўла амин бўлишингизни англатади! Синовлар натижаларига кўра, ейилиш тезлиги оддий компрессор билан таққослаганда 64 фоизга камроқдир. Бундан ташқари, LG компанияси бундай компрессорга 10 йил кафолат тақдим этади.

LG Door-in-Door (СМ) патентланган технологияси Interteck синови маълумотларига кўра, нафақат фойдаланувчиларга кўпроқ ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини тезроқ олиш имконини беради, балки совуқ ҳавонинг йўқотиш ҳажмини 46,5 фоизга камайтиради. LG P Veyron’да янги ноёб ингичка рамкали конструкция ва изоляциянинг алоҳида технологияси сабаб ички бўшлиқ максимал даражада оширилган, ташқиси эса минимумга қадар камайтирилган.


















