Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:47 / 16.06.2017
13370
1 дақиқада ўқилади
РФ мудофаа вазирлиги: ИШИД етакчиси Россия зарбаси сабаб йўқ қилинган бўлиши мумкин
Фото: Reuters
ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Иброҳим Абу-Бакр ал-Бағдодий Россия ҲКК зарбаси натижасида ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигидан маълум қилинди.
«Турли каналлар орқали текширилаётган маълумотга кўра, йиғилишда (унинг иштирокчиларига Россия ҲКК зарбаси берилган – таҳ.) ИШИД етакчиси Иброҳим Абу-Бакр ал-Бағдодий ҳам бўлган, у зарба натижасида йўқ қилинган», - дея хабар беришди маҳкамада.
Аввалроқ Суриянинг Дайр аз-Зор вилоятидаги Ал-Маядин шаҳри ИШИДнинг янги «пойтахтига» айлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш