Спорт | 10:00 / 19.06.2017
10545
1 дақиқада ўқилади
«Долларумма»: Мухлислар Доннаруммага «жавоб қайтаришди»
«Милан» ишқибозлари U21 Европа чемпионати 2017'нинг Краковдаги Дания ва Италия баҳси вақтида итальянлар жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага сохта долларлар отишди.
Football Italia хабарига кўра, учрашув майдондан кераксиз нарсаларни олиб ташлаш учун ҳаттоки тўхтатилган.
Бундан ташқари, ишқибозлар трибунада «Долларумма» деб ёзилган баннерни осиб қўйишган ва дарвозабонни биринчи бўлим давомида тинмасдан ҳақоратлашди.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли дарвозабон ўтган ҳафтада «Милан» билан шартномани узайтиришдан бош тортди ҳамда бу россонерилар мухлислари ғазабини келтириб чиқарди.
Мавзуга оид
12:12 / 23.04.2024
Дербида муштлашув ва четлатишлар. Италияда чемпион расман аниқ бўлди
13:01 / 21.01.2024
Италияда можаро, «Арсенал»да 5 та гол. Европада кун ўйинлари
13:23 / 14.12.2023
«ПСЖ» амаллаб ўлим гуруҳидан чиқди, «Барса» аутсайдерга ютқазишни «уддалади». ЕЧЛда сўнгги тур ўйинлари
16:37 / 28.11.2023