Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига раис тасдиқланди
Абдуллоев Камол Талатович Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 21 июнда бу ҳақда тегишли қарор чиқарди, деб хабар бермоқда ҳукумат портали.
1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тузилмоқда.
Уюшма таркибида МЧЖ шаклида Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази, Ёнғоқ логистика маркази, «Sag agro МТП» МЧЖ, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ҳудудий «Ёнғоқагро» МЧЖ ташкил этилади.
Мавзуга оид
10:20 / 17.08.2024
Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
09:19 / 17.04.2024
Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириш таклиф этилди
07:20 / 02.03.2024
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
23:32 / 30.01.2024