Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия парламенти киберҳужумга йўлиқди
Буюк Британия парламенти унинг серверлари хакерлар ҳужумига йўлиққанини тасдиқлади. Бунинг натижасида икки палатанинг ҳам баъзи аъзолари ўзларининг почталарига кира олишмаган. Бу ҳақида мамлакат парламентининг Twitter'даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
"Биз парламент тармоғи фойдаланувчилари аккаунтларига рухсатсиз киришга уриниш ҳолатларини аниқладик ва ҳозирда Миллий киберхавфсизлик хизмати билан узвий ҳамкорликда бу воқеани ўрганмоқдамиз", - дейилади хабарда.
Шунингдек унда эҳтиёткорлик чораси сифатида парламент тармоғи аккаунтларига масофадан кириш вақтинчалик ёпилгани ҳам маълум қилинган. Бир неча парламентарийлар ўз почталарига кира олмаётганликларини тасдиқлашган.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026