Спорт | 11:18 / 25.06.2017
13260
2 дақиқада ўқилади

MLS’да ҳакам футболчи эътирозидан кейин қизил карточкани бекор қилди

АҚШнинг Олий футбол лигаси (MLS) чемпионатидан ўрин олган "Филадельфия Юнион" ва "Ди-Си Юнайтед" учрашуви бош ҳаками Сорин Стойка "Ди-Си" ярим ҳимоячиси Лусиано Акостага кўрсатган қизил карточкасини бекор қилди. Учрашувнинг ўзи эса "Филадельфия" фойдасига 1:0 ҳисобида якунланган.

Ҳакамнинг ўз қарорини бекор қилишига эса Акостадан жабр кўрган рақиб жамоа – "Филадельфия"нинг ярим ҳимоячиси Харис Медуньяниннинг эътирози сабаб бўлган. Медуньянин Акоста майдон четида унга қўллаган қўполлиги учун қизил карточкага лойиқ эмаслигини айтган. Ҳакам унинг фикрига қўшилиб, жазони бекор қилган.  

"Мен ҳакам ёнига борганимда у менга "У сени тепди", деди. Мен эса "У мени тепди деб ўйламайман, фикримча, бу шунчаки туртки бўлди", деб айтдим. Фикримча, ўша ҳолатда қизил карточка бўлмаганди", деб айтди ўйиндан кейин Медуньянин. 

Мавзуга оид