Иқтисодиёт | 15:18 / 27.06.2017
18713
2 дақиқада ўқилади

Кутилмаганда юзага келган орол АҚШ сайёҳлигининг янги хит йўналишига айланди

Фото: Facebook.com/Chad Koczera

Шимолий Каролина (АҚШ) штати қирғоқларида юзага келган кичик орол сайёҳлар орасида тезда танилиб кетди. Fox News шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, апрель ойида Кейп яқинида узунлиги 1,6 километр, кенглиги тахминан 300 метрни ташкил қилувчи қуруқлик майдони юзага келган. У моллюскалар чиғаноқлари билан қоплангани учун ҳам норасмий "Чиғаноқ орол" номини олди.

Жамоатчилик соҳиллари назорати хизмати вакили Дейв Ҳаллак оролга келишга уринаётган сайёҳларни хавфдан огоҳлантирди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, мазкур ҳудуд балиқчилар орасида машҳур ҳисобланади, шу боис у ернинг тубида қармоқлар илгаклари кўп қолиб кетади. Бу эса оролга саёз сув орқали келишга ҳаракат қилаётганлар учун хавфли бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, сайёҳлар ушбу ҳудудда акулалар ёки найза думли скатларга тўқнаш келишлари эҳтимоли бор. Бироқ барча огоҳлантиришларга қарамай, сайёҳлар барибир оролга келишда давом этмоқда.

Ҳаллакнинг таъкидлашича, "Чиғаноқ орол" денгиз оқимлари ва тўфонлар натижасида шаклланган. У қандай пайдо бўлган бўлса, шундай йўқолиб кетиши ёки кўлам жиҳатидан кенгайиб, Пойнт билан бирлашиши ҳам мумкин. 

Мавзуга оид