Миллиардерлар - бизга ўхшаган одамлар...деярли.
Катта миқдордаги маблағга эга кишилар ўз қизиқишларига пул аяшмайди - у ҳоҳ яхта, ҳоҳ замонавий машина ёки авангард санъат коллекцияси бўлсин. InsiderPro энг бадавлат кишиларнинг ноёб "ўйинчоқлар"и ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Стив Коэннинг 4 метрли акуласи

Хеж-фонд бошқарувчиси Стив Коэннинг санъат асарлари коллекцияси миллиард долларга баҳоланади. 2004 йилда у формальдегидда консерваланган йўлбарс-акула учун 8-12 миллион доллар сарфлади - у "Яшовчининг онгида ўлимнинг жисмонан имконсизлиги" деб аталади. Унинг муаллифи Дэмьен Херст - инглиз рассоми ва ишбилармони. Бироқ 2006 йилда акула (ҳақиқий) чириб туша бошлаган, Коэн акулани алмаштириш учун Херстга пул тўлаган.
Илон Маскнинг сув ости кемаси

2013 йилда Tesla раҳбари Илон Маск кимошди савдосида Lotus Esprit машинаси кўринишида ишланган сув ости кемасини харид қилди. Ундан Жеймс Бонд ҳақидаги 1977 йилда ишланган "Мени севган жосус" фильмида фойдаланилган. Бу "ўйинчоқ" ишбилармонга 866 минг долларга тушган. Кейинчалик Маск уни "ҳақиқий сув ости кемаси"га айлантирмоқчи эканини айтган.
Михаил Прохоровнинг виртуал чанғи машинаси

Россиялик миллиардер Михаил Прохоров турли "ўйинчоқлар"га бой (200 миллион долларга харид қилинган баскетбол жамоаси шулар жумласидандир). Уларнинг орасида ноёб виртуал чанғи машинаси ҳам бор. Прохоров ўзининг ғаройиб қизиқишлари билан машҳур. Бир куни Прохоров продюсерлик компаниясига унинг сув мотоциклидаги трюкларини монтаж қилиб, шунга мос мусиқа қўйиш ва фильм кўринишида ишлашга буюртма берган.
Пол Алленнинг яхталари

Microsoft ҳаммуассиси Пол Алленнинг Octopus номли 126 метрли яхтаси - дунёдаги энг йирик яхталардан бири. У икки вертолёт, сув ости қайиғи ва зиёфатлар ўтказишга мўлжалланган кўплаб майдонларга эга. Миллиардернинг яна бир Tatoosh номли яхтаси бўлиб, унинг параметрлари бироз кичикроқдир.
























