Фан-техника | 15:56 / 29.06.2017
5318
1 дақиқада ўқилади

Sony винил пластинкалар ишлаб чиқаришни қайта тикламоқчи

Sony компанияси 2018 йилнинг март ойидан винил пластинкалар ишлаб чиқаришни қайта тикламоқчи. Nikkei Asian Review шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, пластинкалар Япония префектурасидаги Sony Music Entertainment заводида ишлаб чиқарилади. 

Ишлаб чиқаришни қайта тиклаш тўғрисидаги қарор ҳам катта ёшли истеъмолчилар, ҳам ёшларнинг бундай қурилмалардаги мусиқага бўлган талаби ортиши билан боғлиқ.

Компания машҳур эски композициялар ҳамда сўнгги хитлар  ёзилган пластинкаларни ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Sony бошқа лейбллардан ҳам буюртмаларни қабул қилади. 

Таъкидлаш жоизки, Sony 1989 йилда компакт-дискларнинг пайдо бўлиши туфайли пластинкалар ишлаб чиқаришни тўхтатган эди. 

Мавзуга оид