Sony компанияси техник хусусиятлари яхшиланган PlayStation 5 ўйин консолининг янгиланган версияси бўлган PlayStation 5 Pro консолини расман эълон қилди.

Янги консол янада кучли график чипга эга бўлди, хотира ҳажмини оширди, шунингдек, нурларни трассировка қилиш ва тасвирни масштаблаш бўйича PSSR технологиясини яхшилади.

Консол сотуви 7 ноябрда бошланади, олдиндан буюртмани 26 сентябрдан бошлаб бериш мумкин.

PS 5 Pro АҚШда 700 доллар, Буюк Британияда 700 фунт стерлинг ва Европада 800 евро нархда сотилади.