Ўзбекистон | 17:40 / 04.07.2017
13439
1 дақиқада ўқилади

Uzcard’да MasterCard халқаро тўлов карталаридан тўловларни қабул қилиб олиш мумкин

Фото: «Uzcard.uz»

Ягона умумреспублика процессинг маркази MasterCard халқаро тўлов тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда MasterCard халқаро тўлов карталаридан тўловларни қабул қилиб олиш лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда «Uzcard.uz» сайтида маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, 30 июнь куни MasterCard картаси бўйича биринчи транзакция бўлиб ўтди. Ушбу валюта карталарига эга хорижлик меҳмонлар бу янгилик билан қизиқиб кўришлари мумкин. Бу эса ўз навбатида мамлакат ҳудудида нақд пулсиз харид қилиш имкониятини оширади.

Ҳозирда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан мамлакатнинг барча ҳудудларидаги савдо марказларида MasterCard карталарини қабул қилувчи терминалларга дастурий таъминот ўрнатиш ишлари бошланган.

Мавзуга оид