АҚШдаги уй девори ичидан 13 йил мобайнида хонадон эгаларини безовта қилган будильник топилди
Американинг Пенсильвания штати, Росс шаҳридаги уй девори ичида 13 йилдан бери ҳар куни қўнғироқ чалувчи электрон будильник топилди. Бу ҳақида CBS хабар беради.
Телеканал маълумотига кўра, 2004 йилда уй эгаси деворнинг айнан қайси бурчагида телевизор антеннасига олиб борувчи кабель ўтишини аниқлашга қарор қилади. Бунинг учун будильникни олиб, уни қувур бўйлаб арқонда туширишга уринади. Бироқ қурилмани тасодифан тушириб юборади. Шундан бери, ҳар куни тонгги 06:50 да девордан қўнғироқ чалиб, уй эгаларига тинчлик бермай келди.
Июнь ойида маҳаллий ОАВ одамларни 10 йилдан кўп вақт давомида безовта қилиб келаётган будильник ҳақида репортаж намойиш этишди. Иситиш тизимини ўрнатувчи компания ходимлари буни кўргач, уй эгаларига ёрдам беришга қарор қилишди.
Камералар ёрдамида қурилма қаерда жойлашганини аниқлашга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг, будильникни девордаги тешик орқали олиб чиқишди. Донали батарейка 13 йил давомида оксидланишига қарамай, ишлашда давом этган.
Мавзуга оид
12:01 / 29.08.2018
Пенсильвания бош прокурори: Ватикан АҚШда болаларга нисбатан зўравонлик юз берганини билган
10:49 / 17.08.2018
Нима учун кўпинча будильник қўнғироғидан аввал уйғонамиз?
11:20 / 28.12.2017
60 сония ичида 60 сантиметр қор: Пенсильваниядаги кучли қор ёғишининг таймлапс-видеоси
08:31 / 14.12.2017