Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби Украинага ваъда берди
Киев шаҳрига ташриф билан келган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага альянс билан янада қалин ҳамкорлик ҳақида ваъда берди. Шунингдек, у ушбу давлат қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ҳақида ҳам гапирган.
«НАТО Украинанинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, демократик институтлари ва қуролли кучларини фаол қўллаб-қувватлади. НАТО бундан кейин ҳам Украина билан мудофаа, бошқарув ва иқтисодий ислоҳотлар масалаларида қалин ҳамкорлик қилади. Булар ушбу давлатдаги барқарорлик, фаровонлик ва ривож учун жуда муҳим», - дея маълум қилди Столтенберг «112 Украина» телеканали эфирида.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Шимолий Атлантика альянси кенгаши аъзолари Киев шаҳрига келишгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
09:55 / 07.07.2026
Рютте: НАТО Украинага ёрдамни давом эттириши шарт
09:14 / 07.07.2026
Трамп: Украинада тинчлик кўпчилик ўйлагандан ҳам яқин
23:13 / 06.07.2026