Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар учун танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Учтепа туман Кенгаши томонидан ёшларнинг ижоди ва иқтидорини ривожлантиришга қаратилган танлов эълон қилинди.
Мустақиллик байрами муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида тумандаги иқтидорли ёшларнинг Ватан, мустақиллик ва ота-она каби муқаддас туйғуларни мадҳ этган энг яхши шеър ҳамда мақолалар танловига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.
Танловда иштирок этиш учун ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган.
Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар юқоридаги мавзуларда ўз ижод намуналарини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Учтепа туман Кенгашига жорий йилнинг 10 августига қадар топширишлари мумкин.
Танлов ғолибларининг шеър ва мақолалари Мустақиллик байрами арафасида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” номли тўпламда нашр этилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
13:45 / 30.06.2026
Шавкат Мирзиёев: Ёшлар Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган куч бўлиши керак
08:54 / 25.06.2026
Ёшлар учун давлат хизматига кириш тартиби соддалаштирилади
08:46 / 03.06.2026
Ёшлар лойиҳаларига 100 млн сўмгача маблағ ажратилади
18:12 / 07.04.2026