Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Қодировнинг ядро ракеталари ҳақидаги сўзларига изоҳ берди
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг баёнотига изоҳ берди. Қодиров мамлакатга зарба берилса, Москва ядро ракеталарини қўллаши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.
«Қодировнинг интервьюсига келадиган бўлсак, ростини айтсам, гапдан унинг айрим сўзлари жуда кўп бора юлиб олинади. У ерда ҳақиқатдан ҳам жуда кескин фикрлар бўлганди, бироқ, уларни бутун баёнот кўринишида кўриб чиқиш лозим. Агарда, бу рўй берса, ҳайратланарли ҳеч нарса айтилмаганига гувоҳ бўлиш мумкин», - дея Песковнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Аввалроқ Рамзон Қодиров яна АҚШни айблаб чиқиб, Россия томонидан мамлакатга жиддий зарба ҳолатида ядро ракеталарининг автоматик қўлланилиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026
Украина дронлари илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
09:50 / 06.07.2026