Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада 7 млн киши Николас Мадурога қарши овоз берди
Венесуэлада мухолифат томонидан ўтказилган “халқ референдуми”да миллий таъсис йиғилишини чақиришга қарши 7 млн.дан ортиқ инсон овоз берди. Бу ҳақда Reuters мухолифат вакилларига асосан хабар бермоқда.
Каракасдаги овоз бериш жараёни давомида навбатда турган сайловчиларга номаълум шахслар ҳужум қилган, натижада кекса ёшли аёл ҳалок бўлиб, бир неча киши жароҳатланди.
Хорижий сиёсатчиларнинг фикрича, мухолифат референдуми президент Николас Мадурога қарши 3,5 ойлик намойишлар вақтидаги энг йирик чақириқ бўлиб, ушбу ҳодисалар оқибатида 95 киши ўлдирилди, 500 га яқин инсон жароҳатланди ва 1,5 мингдан кўпроқ фуқаро қўлга олинди. Овоз бериш мамлакатдаги 2 минг ва хориждаги 500 та участкаларда бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026