Аввалроқ The Washington Post’да Қатар ОАВга ҳужум БАА томонидан ташкиллаштирилгани ҳақида мақола эълон қилинди.
«The Washington Post’да эълон қилинган маълумот БАА ва Амирликларнинг юқори мансабли амалдорлари Қатар янгиликлар агентлигига уюштирилган хакерлик ҳужумига алоқадор эканини кўрсатди», - дейилади Қатар ҳукумати баёнотида.
Қатардагиларнинг таъкидлашича, Америка нашрининг мақоласи «киберҳужум ҳолатини аниқ исботлайди».
БААнинг АҚШдаги элчиси эса бу мақолани ёлғон, деб атаган.












