Абитуриентлар учун Хитойда ўқиш имконияти! Исталган соҳа, йўналиш, шаҳар ва бошқа талабларга кўра турли таклифлар Сиз учун CIS Education Group'дан!

CIS Education Group консалтинг маркази абитуриентларга хориж олий ўқув юртларини танлашда, ҳужжатларни топширишда, чегирмалар, грантлар ва бошқа имтиёзлар асосида ўқишга киришда, истиқомат ҳамда бошқа шарт-шароитларни таъминлаш бўйича саволларда кўмаклашади.

Абитуриентлар эътиборига! Хитойнинг Ҳайнан оролида жойлашган Ҳайнан Иқтисод ва Бизнес Институти ҳамда Ляньюньган шаҳрида жойлашган Ляньюньган техник-профессионал институтида ўқишга марҳамат!

Ҳайнан ороли. Хитойнинг Ҳайнан ороли мамлакатнинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, бугунги кунда у савдо, туризм ва таълим соҳалари ривожланган йирик масканлардан бири ҳисобланади. Ривожланганлик даражаси билан БААнинг Дубай шаҳрига қиёсланади.

Ҳайнан Иқтисод ва Бизнес Институти. Ҳайнаннинг Ҳайкоу шаҳрида жойлашган ушбу институт Хитойнинг энг яхши 100 профессионал институтидан бири ҳисобланади. Бу туризм ва иқтисод соҳасини юқори сифатда ўрганишни хоҳлаганлар учун оптимал танлов.

Энди Сиз ҳам беш юлдузли меҳмонхоналарда малака оширишингиз мумкин! Ҳайнаннинг Ҳайкоу ва бошқа йирик шаҳарларида меҳмонхона бизнеси ривожланган бўлиб, талабаларга турар-жой ва малака ошириш учун кенг танлов тақдим этилади.

Ҳайнан Иқтисод ва Бизнес Институти факультетлари:

Жаҳон тиллари факультети;

⦁ Халқаро савдо факультети;

⦁ Молия бошқаруви факультети;

⦁ Бизнес бошқаруви факультети;

⦁ Менежмент ва туризм факультети;

⦁ Ахборот технологиялари факультети;