Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати Москва, Теҳрон ва Пёнгянгга қарши ягона санкцияни қўллаб-қувватламаслиги мумкин
Фото: AP
АҚШ Сенатидаги Республикачилар партияси вакиллари Россия, Эрон ва КХДРга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши чиқишмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатди.
Манба сўзларига кўра, июнь ойида Сенат фақат Россия ва Эрон билан муносабатлардаги санкцияларни маъқуллаганди. Унинг қайд этишича, республикачи сенаторлар КХДРга қарши санкциялар қўшилиши қонунчилик жараёнинини секинлаштиришидан хавфсирашмоқда.
Бундан аввалроқ Сенатнинг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Боб Коркер АҚШ сенатига Россия, Эрон ва КХДРга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси август ойидаги таътиллардан аввал овоз бериш учун қайтарилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Politico нашрига кўра, «Россияга қарши санкциялар борасида икки партия ўртасида келишувга эришиш учун муҳлат пайдо бўлиши ва лойиҳа шу ойнинг ўзида президент Трамп кабинетига етказилиши» мумкин.
Россияга қарши санкциялар бўйича лойиҳа демократлар Трампнинг мазкур чоралар бўйича ҳаракатларини чеклашларига халал берадиган ўзгаришларга қарши чиқаётгани сабабли муаллақ қолганди.
Мавзуга оид
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
21:47 / 12.03.2026
АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни бекор қилмайди
23:30 / 11.03.2026
Макрон G7 етакчилари Россиядан санкцияларни олиб ташламасликка келишиб олганини айтди
12:20 / 28.02.2026