Жаҳон | 10:15 / 23.07.2017
11204
1 дақиқада ўқилади
Сурия армияси Фротнинг жанубий қирғоғига чиқди
Сурия армияси ва кўнгилли ҳарбийлардан иборат отрядлар ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттириб, Фрот дарёсининг жанубий қирғоғини эгаллади. Бу ҳақда Al Masdar агентлиги хабар тарқатди.
Юриш давомида Сабхави газ конлари жойлашган Дахиль ва Эс-Сабхи қишлоқлари озод этилган. Шу тариқа, суриялик ҳарбийлар ИШИД назоратида бўлиб турган, Фротнинг ўнг қирғоғида жойлашган Дайр-эз-Зор шаҳрига томон ҳаракат бошлаши мумкин бўлди.
Ўтган ҳафтада Сурия армияси Раққа жанубида газ конлари жойлашган ҳудудларни, Эл-Халаа ва Замлани ИШИДдан қайтариб олганди. Сурия армияси ҳарбий амалиётлар доирасида Ал-Фаҳд ҳудудида жойлашган нефть қудуқлари устидан назорат ўрнатган.
Мавзуга оид
21:45 / 16.10.2019
Асад армияси ИШИДнинг Суриядаги «пойтахти» бўлган Раққага 5 йил ичида илк бор кирди
15:20 / 08.04.2018
Россия Сурияда кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабарларни рад этди
09:19 / 28.02.2018
Сурияда авиазарба натижасида камида 24 киши ҳалок бўлди – ОАВ
23:59 / 08.10.2017