Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймар «Барселона»га ўз шартини маълум қилди
«Барселона» ҳужумчиси Неймар агар шартномасида молиявий жиҳатлар яхшилаб берилса, жамоада қолишга рози бўлади. AS маълумотига кўра, унинг агенти ҳисобланадиган отаси музокаралар вақтида шундай талабни илгари сурган.
Қайд этилишича, клуб вакиллари шартномадаги молиявий жиҳатларни яхшилаш имкониятларини кўриб чиқмоқчи. Шу билан биргаликда, параллел равишда Париж вакиллари билан музокара ўтказган.
Ўтган ҳафтада Неймар жамоасини ўзгартирмоқчи экани, бу унинг каталонияликлар жамоасида «Месси соясида қолиб кетаётгани» билан изоҳланиши ҳақида хабарлар тарқалди.
«ПСЖ» эса 25 ёшли бу футболчини 222 миллион еврога трансфер қилиб, у билан йилига 30 миллион евро миқдоридаги маош тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома тузишга тайёр.
Неймар «Барселона» таркибида 2013 йилдан буён ўйнамоқда. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105та гол урган ва 80та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Мавзуга оид
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
17:16 / 22.01.2026
«Барса» ва «Сити» ўтиш ўйинларига қоладими? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият
12:32 / 22.01.2026