Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда: 

ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейларни тугатиш, академик лицейларни фақат юқори илмий ва педагогик салоҳиятга эга олий таълим муассасалари таркибида биттадан қолдириш; 

ўз фаолиятини давом эттирадиган академик лицейларга умумтаълим мактабларини битирган энг билимли, қобилиятли ёшларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва 2018/2019 ўқув йилидан жорий қилиш; 

академик лицейларда ўқитиш сифатини тубдан ўзгартириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини кескин ошириш, бунда олий таълим муассасалари ректорларининг шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича таклиф тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида дарс берадиган педагоглар, жалб этилган мутахассисларнинг фаолиятини таҳлил қилиш асосида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, мутахассисларни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази билан биргаликда: 

профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларни ҳар бир муайян талаба билан олиб бориш, уларда мафкуравий иммунитетни оширишнинг таъсирчан чораларини кўриш юзасидан услубий асосларни яратади;