Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиакассада ҳам фирибгар пайдо бўлди
Фарғона шаҳар ИИБ га 2017 йил 19 июль куни, Фарғона шаҳрида яшовчи Н.Халикова ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 11 июнь куни, Фарғона шаҳар Сайилгоҳ кўчасидаги авиакассадан «Фарғона-Санкт-Петербург» йўналиши бўйича 2 905 000 сўмга чипта сотиб олганлигини билдирди, деб хабар бермоқда Кун.uz’га Фарғона вилояти ИИБ.
Маълум бўлишича, ушбу чипта қалбаки бўлиб, фуқарога чиптани шу авиакасса ишчиси, Фарғона шаҳрида яшовчи Ф.Болтаев (исм-шарифи ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан сотганлигини аниқланган.
ИИБ ТБ томонидан 2017 йил 24 июль куни Ф.Болтаевга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026