Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган яна икки чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. «Қўқон» ўз уйида «Насаф»ни қабул қилган бўлса, «Локомотив» «Бухоро» билан куч синашди.
Қўқондаги ўйиннинг 20-дақиқасида Филип Райевацга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 64-дақиқада Жамшид Ҳасанов мезбонларнинг иккинчи голини киритганди. Жамоага кейинги босқич йўлланмасини берувчи яна бир гол учун мезбонлар ҳужумга зўр берганида меҳмонлар уларни жазолашди. Аввалига Шаҳбоз Эркинов, кейинроқ Жасур Ҳасанов ўйиннинг сўнгги қисмида қаршиликлар учун гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди. «Насаф»нинг уйдаги 4:1 ҳисобидаги ғалабаси жамоани ярим финалга олиб чиқди.
Тошкентдаги ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Биринчи учрашувда ҳам нурсиз дуранг қайд этилгани боис, ҳакам қўшимча бўлимларни белгилади. Қўшимча бўлимларнинг биринчисида Садриддин Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Азизбек Омонов фарқни иккитага оширди. 120-дақиқада Сардор Мирзаев учинчи тўпни киритиб ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал.
Жавоб учрашувлари.
«Қўқон-1912» – «Насаф» 2:2 (1:0)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (20, пенальти), Жамшид Ҳасанов (64) — Шаҳбоз Эркинов (87), Жасур Ҳасанов (90+1).
«Қўқон-1912»: Никита Рибкин, Жамшид Ҳасанов, Жавоҳир Сиддиқов, Дониёр Ҳасанов (Андрей Сидоров, 57), Суҳроб Бердиев, Александр Мерзляков, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Қувондиқ Рўзиев (Баҳодир Акрамов, 61), Мурод Холмуҳаммедов (Жалил Кимсанов, 66), Филип Райевац.
«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Мақсуд Каримов, Азиз Ғаниев, Дилшод Раҳматуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев, 90+2), Шаҳбоз Эркинов, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Кенжабоев (Жасур Ҳасанов, 68), Фарруҳ Сайфиев, Драган Черан (Игорь Голбан, 84), Умарбек Эшмуродов.
Дастлабки учрашув — 1:4.
«Локомотив» – «Бухоро» 3:0 (0:0, 0:0, 2:0, 1:0)
Голлар: Садриддин Абдуллаев (98), Азизбек Омонов (101), Сардор Мирзаев (120).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Азизбек Омонов, 79), Садриддин Абдуллаев (Саламат Қутибоев, 103), Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе (Муҳаммад Коне, 76), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов











