Унинг жасади кўл соҳилида боши ва бўйни ўткир тиғли қурол билан кесилган ҳолда топилган. 

Власко Улан-Удэ халқаро мусобақасида қатнашадиганлар рўйхатига киритилган бўлган. 

Терговчилар қотиллик юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

1997 йилда туғилган Власко 2015 ва 2016 йилларда Европа ўсмирлар ўртасидаги чемпионатда 96 кгача вазн тоифасида чемпион бўлган.