Биткоин иккита криптовалютага ажралиб кетди
Биткоин хитойлик майнерлар гуруҳининг аралашувидан сўнг иккита криптовалютага ажралиб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, биткоиннинг иккита криптовалютага (Bitcoin Cash ва оддий Bitcoin’га) ажралишига хитойлик майнерларнинг (криптовалюта олувчилар) ҳаракатлари сабаб бўлган. Улар дастлабки биткоин ишидаги янги протоколга норозилик билдиришди.
Мутахассисларнинг кутишича, криптовалютанинг янги протоколи татбиқ этилиши туфайли унинг тармоғи иши ва амалиётлар тезлиги янада ошади.
Биткоиннинг ажралишидан сўнг Bitcoin Cash бирлиги қиймати 146,37 долларни ташкил этган бўлса, Bitcoin 4,6 фоизга тушиб кетиб, 2,729 долларга тенг бўлди.
Аввалроқ Goldman Sachs Биткоин 4000 долларгача қимматлашишини башорат қилганди.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
14:41 / 24.07.2024