Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада Пласидо Домингога ҳам чопон кийдиришди
Италиялик опера қўшиқчиси Пласидо Доминго америкалик актёр Николас Кейждан сўнг қозоқлар миллий либосини кийиб кўрди. У шу ҳолат тасвирланган фотосуратини инстаграмдаги саҳифасида жойлади.
Домингонинг сўзларига кўра, Қозоғистон – ажойиб давлат.
Артист “Остона Опера” театри саҳнасида “Травиат”да ўйнади. Шунингдек, у Экспо кўргазмасига ҳам ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Казинформ”.
Машҳур опера қўшиқчисига қозоқлар чопонини совға қилишган.
Аввалроқ Кейжнинг чопондаги тасвири мемлар юлдузига айлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев интернетда машҳур бўлиб кетган, актёр эгнидаги каби чопонни вазирликнинг барча меҳмонларига совға қилишга ваъда берганди.
Мавзуга оид
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
19:12 / 05.03.2026
Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг экологик саммити бўлиб ўтади
09:42 / 23.01.2026