Business Insider: Google Snap тармоғини харид қилиш учун 30 млрд доллар таклиф этган
Американинг Google компанияси Эван Шпигелнинг Snap компаниясини харид қилиш учун 2016 йилда 30 млрд доллар таклиф этган. Бу ҳақда Business Insider нашри вазиятдан хабардор ва Snap ижтимоий тармоғига яқин 3 манбага асосланган ҳолда ёзмоқда.
Бошқа компания билан 30 млрд долларлик битимни имзолаш имконияти илк бор, BI ёзишича, 2016 йили май ойида F босқичидан сўнг пайдо бўлган. F босқичида 17,5 млрд долларга баҳоланган Snap 1,8 млрд долларни жалб қилишга эришган эди. 2016 йил ноябрида Google компаниясига тегишли CapitalG (аввалги Google Capital) фонди Snap сармоядори эканини тан олган, аммо киритилган маблағга ойдинлик киритмаганди.
BI суҳбатдошларидан бирининг ҳикоя қилишича, томонлар 2017 йил мартда Snap компаниясининг бирламчи акция чиқаришида уни харид қилиш бўйича дастлабки музокаралар бўлиб ўтди. Ўшанда Snap қиймати 33 млрд долларни ташкил этган.
Нашрга кўра, Google фирмасининг 30 млрд долларлик таклифи ҳамон ўз кучида. Аммо, 3 август ҳолатига биноан, Snap бозор капиталлашуви 15 млрд доллардан бироз кўпроқдир. Компания акцияларининг бир донаси 13 доллардан сотилмоқда. Уларнинг нархи BI мақоласидан кейин 3 фоизга қимматлашган.
Нашрнинг ёзишича, бу музокаралар қанчалик расмий бўлганини билмайди. Аммо, манбалар Google ва Snap узоқ вақт давомида музокаралар бўлганини тасдиқлашади.
Шу билан бирга, компанияни сотиш бўйича қарор чиқарадиган ва қабул қиладиган одам бунинг асосчиларидан бири ва бош директори Эван Шпигелдир. У эса Snap мустақиллиги тарафдори ва сотишни хоҳламаяпти.
Snap расмий вакили миш-мишларни изоҳламаслигини айтган бўлса, Google ҳам бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.
Snap ҳозирда ўзи ўчадиган хабарлар, сурат ва видеолар юборувчи Snapchat мессенжерини ривожлантирмоқда. 2011 йилда асос солинган компанияни 2013 йилда 3 млрд доллар эвазига Facebook харид қилишга уриниб кўрди. Аммо, Шпигель таклифни рад этди.
Мавзуга оид
22:19 / 14.11.2024
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024