Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қотилликнинг олди олинди
Андижон шаҳрининг Пушкин кўчасида шаҳар ички ишлар бошқармаси ва ҳокимлик томонидан ташкил этилган “Маҳалла пости”да хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўзининг ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган Р.Т. тўхтатилиб текширилганида, ёнида хўжалик пичоғи борлиги аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берган.
Ундан нима сабабдан пичоқ олиб юргани сўралганда, оилавий келишмовчиликдан сиқилиб, маст ҳолда келинининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, уни ўлдирмоқчилигини айтади. Бироқ келини уйда бўлмаганлиги учун кўчага қидириб чиққанлигини маълум қилган.
Айни вақтда ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, суриштирув ишлари, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026