Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ракеталарга қарши SM-3 ва PAC-3 қуролларини тезроқ олиш ниятида
Япония ракеталарга қарши SM-3 Block IIA ва модернизациялашган PAC-3 (MSE) қуролларини тезроқ харид қилиш ниятида. Улар мамлакатни баллистик ракета таҳдидидан муҳофаза қилади, дейилади Токиода эълон қилинган 2017 йилги мудофаа бўйича "Оқ китоб"да.
"SM-3 Block IIA ракеталарини харид қилиш ва жойлаштириш 2021 йилга мўлжалланган", — дея қайд этилган "китобда".
Бу ракеталар Япония ва АҚШ ҳамкорлигида 2006 йилдан бери ишлаб чиқилмоқда. Улар "Ижис" (Aegis) вақтлироқ аниқлаш тизимли кемаларга ўрнатилади. Мазкур ракеталарни жанговар жойлаштириш 2018 йил бошига мўлжалланган эди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилга келиб Япониянинг "Ижис" тизимли кемалари 4 тадан 8 тага ошади.
PAC-3 MSE ракеталари эса Patriot зенит-ракета комплекслари учун ишлаб чиқарилади. Уларни қўшимча харид қилиш учун 2016 йил бюджетидапул ҳам ажратилган эди. Айни вақтда Япония қуролли кучлари жанговар сафида турган PAC-3 ракеталари 15-20 км таъсир радиусига эга. Модернизация қилинган ракеталар бу масофани 2 карра узайтириш имконини беради.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026