«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувда Япония томонига компания департамент директори Ёшиказу Нишикава бошчилик қилган.

Музокараларда етакчи ишлаб чиқарувчилар учун қўшма саноат парки ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилган. Sumitomo Corporation тажрибаси ва салоҳияти орқали Япониядан қўшимча инвестициялар жалб қилиш ҳамда саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон дипломатлари мамлакатда энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот берган.

Томонлар стратегик шерикликни ривожлантириш ва Япония бизнеси иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

Учрашув якунида амалдаги лойиҳалар бўйича иш жадвали мувофиқлаштирилган. Шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга келишилган.

Саноат паркини ташкил этиш масаласи ҳозирча муҳокама босқичида. Хабарда унинг жойлашуви, инвестиция миқдори ёки ишга тушириш муддати кўрсатилмаган.

Sumitomo Corporation 1919 йилда Японияда ташкил этилган. Компания саноат, инфратузилма, энергетика, транспорт ва шаҳарсозлик соҳаларида фаолият юритади.