Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple энди Instagram'да
Apple компанияси Instagram ижтимоий тармоғида ўзининг расмий аккаунтини ишга туширди. Профилда iPhone қурилмаларида олинган энг яхши суратлар тақдим этилмоқда.
Авваллари Instagram'да фақат реклама берувчи сифатида кўзга ташланган Apple энди ўз маҳсулотлари тарғиботи билан ҳам шуғулланади. Таъкидлаш жоизки, @apple профили ижтимоий тармоқ маъмурияти томонидан тасдиқланган.
Apple саҳифасида компания томонидан ишлаб чиқарилган қурилмаларда олинган суратлар намойиш қилинмоқда. Баъзи суратлардан слайдшоу кўринишидаги видеолар ишланган. Изоҳларда шунингдек муаллифларнинг шарҳи ва уларнинг Instagram саҳифаларига ҳаволалар берилган.
Компания саҳифасида истаган фолловер сурати чоп этилиши мумкинлиги маълум қилинган. Бунинг учун уларга #ShotoniPhone хештеги қўйилса бас.
Бугунга қадар компания аккаунти 272 мингдан зиёд фолловерга эга.
Мавзуга оид
21:13 / 17.07.2026
Apple яна дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
20:15 / 09.07.2026
Meta сунъий интеллектга Инстаграмдаги суратдан эгасини огоҳлантирмасдан фойдаланишга рухсат берди
21:51 / 08.07.2026