Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марадона Венесуэла учун Мадуро томонда курашишга тайёрлигини айтди
Аргентиналик собиқ футболчи, афсонавий Диего Марадона Facebook’даги саҳифасида Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг айтишича, у Венесуэла озодлиги учун амалдаги ҳукумат томонда курашишга тайёр.
Марадона ўз баёнотида Венесуэланинг марҳум президенти Уго Чавес ғоялари тарафдори – "чавист" эканлигини таъкидлаб ўтган.
"Биз ҳаётимиз охиригача Уго Чавес издошлари бўлиб қоламиз. Агар Мадуро буюрса, мен озод Венесуэла учун аскар кийимини кийиб, империализмга ва бизда бор энг муқаддас нарса – байроқларимизни эгалламоқчи бўлганларга қарши курашишга тайёрман", деб ёзган Марадона.
"Ўнгларга аралашиб қолган венесуэлаликлар эмас, ҳақиқий венесуэлаликлар яшасин. Чавесга шон-шарафлар! Мадурога шон-шарафлар! Инқилобга шон-шарафлар!", деб ўз мурожаатини якунлаган футболчи.
ФИФА томондан 20-асрнинг энг яхши футболчиларидан бири деб топилган Марадона Венесуэланинг амалдаги ҳукумати ва шахсан Мадурони бир неча марта қўллаб-қувватлаб чиққан. У 2013 йилги сайловолди кампаниясида Чавеснинг вориси ҳисобланувчи Мадуро ташвиқотида иштирок этган. У сайловларга бир кун қолганда Мадуро билан биргаликда Чавес қабрини зиёрат қилган. Бу эса мухолифатга уларни сайлов олдидан охирги кун ташвиқот ўтказиш тақиқланиши ҳақидаги қонунни бузганликларида айблаш учун сабаб бўлган.
Венесуэлада Мадуро ва унинг тарафдорлари ҳамда мухолифат кучлари ўртасида сиёсий қарама-қаршилик давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
13:01 / 07.03.2026