Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киберспорт Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши мумкин
Киберспорт 2024 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши мумкин, деб хабар бермоқда The Washington Post.
«Биз ҳаммасини ўрганиб чиқишимиз лозим. Шунчаки, бу бизга керак эмас ва Олимпиадага алоқаси йўқ, дея олмаймиз. Ёшлар киберспортга қизиқади. Келинг, шу масалани кўриб чиқамиз. Келинг учрашамиз ва кўприклар қуришга уриниб кўрамиз.
Мен бошидан «йўқ» демоқчи эмасман. Ўйлашимча, Халқаро олимпия қўмитаси, шунингдек, киберспортдаги кишилар билан ўзаро ишлаш қизиқ бўлади. Бу жараённи яхшироқ билиш ва у нега бу қадар муваффақиятли эканини тушунишда ёрдам беради», - дея хабар берди «Париж-2024» мурожаат қўмитаси раиси Тони Эстанге.
2024 йилги Олимпия ўйинлари Парижда бўлиб ўтади, кейин эса тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасини Лос-Анжелес ўзида қабул қилади.
Мавзуга оид
09:03 / 12.02.2026
ХОҚ Берлин олимпиадаси рамзлари туширилган футболкани сотувдан олиб ташлади
08:36 / 07.02.2026
Италияда XXV қишки Олимпия ўйинлари очилди
15:28 / 20.03.2025
Бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди
14:26 / 13.02.2025