17:49 / 10.08.2017
16080

Янги iPhone'лар сурати тақдим этилди

Ижтимоий тармоқларда барча янги iPhone моделларининг тахминий корпуслари чоп этилди. Бу ҳақида 9to5mac хабар берди. 

Мавжуд маълумотларга кўра, Apple уч смартфонни тайёрламоқда: iPhone 7s, 7s Plus ва iPhone 8. Суратда тасвирланган қурилмаларнинг орқа томони шиша корпусга эга. Шунингдек смартфоннинг кумушранг версияси ялтироқ ҳошияга эга, iPhone 7'да эса металл деталлар  ялтироқ эмас. Смартфонларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди ўртасида бошқа ҳеч қандай тафовутлар йўқ. iPhone 8 қурилмасининг орқа корпуси ҳам шишадан бўлади. 

Бундан аввал KGI Securities таҳлилчиси Мин-Чи Го Apple'нинг пушти iPhone ишлаб чиқаришни тўхтатиш режалари ҳақида маълум қилган. Смартфон фақат қора, кумушранг ва тилларанг версияларда ишлаб чиқарилади. Таъкидлаш жоизки, тармоқда iPhone 8'нинг уч версияси суратлари пайдо бўлди. Уларнинг орасида мис рангли қурилма ҳам бўлган. 

iPhone 8 қурилмаси 2017 йилнинг кузида Apple'нинг навбатдаги тақдимотида намойиш қилинади. Маълумотларга кўра, у ҳошиясиз дисплей, датчиклар ва камерага эга бўлади. Шу билан бирга янги қурилмада бармоқ излари сканери билан Home тугмаси бўлмаслиги таъкидланмоқда.

Top