17:23 / 11.08.2017
9119

Дембеле «Барселона»га ўтишни қаттиқ истамоқда

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле «Барселона»га трансфери амалга ошишини қаттиқ истамоқда.

Sport.es хабарига кўра, 20 ёшли франциялик ҳужумчи немис клуби ҳаракатларидан қаттиқ норози бўлган. «Боруссия» 1 кун ичида каталонларнинг икки таклифини рад этди: биринчиси – 75 миллион евро ва 20 миллион евро миқдорида бонуслар, иккинчиси – 90 миллион евро ва 40 миллион евро миқдорида бонуслар.

Бир йил муқаддам, Дембеле «Ренн»дан «Боруссия»га ўтишидан олдин ҳам «Барселона» ушбу футболчига қизиққанди. Аммо ўшанда ёш футболчининг иқтидорига ишонч билдирилмаганди. Ҳозирда француз футболчиси ўшанда дортмундликлар билан оғзаки келишувга кўра, агар катта клублардан бири таклиф қилса, «Боруссия» уни қўйиб юбориши кераклиги ҳақида оғзаки келишув тузгани маълум бўлмоқда.

Хабарларга кўра Дембеле «Барселона» билан шартнома борасида келишувга эришган. Унга кўра футболчи 5 йиллик шартнома имзолаб, жами 50 миллион евро ишлайди.

Sport.es маълумотига кўра, футболчининг трансфери вақт ўтиб албатта рўй беради, ҳозирча «Боруссия» унинг учун 150 миллион евро талаб этмоқда.

Кеча Дембеле жамоанинг машғулотларига келмади. У буни изоҳсиз қолдирган. Хабарларда у дортмундликлар раҳбарияти Каталония клуби таклифини рад этгани ҳақида хабар топгач, ғазабга минган.

Клуб эса уни қоидани бузгани учун жамоадан четлаштирди ва жарима белгилади.

Top