Ўзбекистон | 18:40 / 17.08.2017
35244
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Тошкентда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Унда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, видеоконференцалоқа воситасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, жамоат ташкилотлари таркибий бўлинмалари мутасаддилари иштирок этмоқда. 

Нима учун жиноятчилик камаймаяпти? 

Президентимиз йиғилишни ана шу аччиқ савол билан бошлади. Видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда давом этмоқда. 

Мавзуга оид