Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
Корея ярим оролида АҚШ томонидан ҳарбий куч қўлланилиши билан боғлиқ таҳдидларга қарамай, бошқа уруш бўлмайди. Бу КХДРга босим ўтказиш учун керак эди, дея маълум қилди Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин.
«Мен ишонч билан шуни айтишим мумкинки, Корея ярим оролида бошқа уруш бўлмайди. АҚШ ва президент Дональд Трамп Жанубий Корея билан ўзларининг ҳаракатлари вариантларини муҳокама қилишга тайёр, бу, ушбу вариантлар қандай бўлишидан қатъи назар юз бериши эҳтимолга яқин», - дея Муннинг сўзларини келтиради «Рёнхап» агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, Трампнинг КХДР бўйича таҳдид оҳангидаги баёнотлари Шимолий Кореяга бўлган босимни кучайтиришга йўналтирилганди.
«Менинг фикримча, президент Трамп қатъийлик кўрсатиб, Шимолий Кореяга босим ўтказишга ҳаракат қилган. Бу унинг ҳарбий вариантлардан фойдаланиш бўйича қатъийлигини кўрсатди, деб ҳисобламайман», - дея таъкидлаб ўтди Жанубий Корея раҳбари.
Аввалроқ АҚШ Жанубий Кореяда Patriot ракеталарга қарши қурилмаларини жойлаштиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:26 / 19.10.2024
КХДР Жанубий Кореяга уруш бошлаш билан таҳдид қилди
14:41 / 19.10.2024
Пентагон КХДР қўшинлари Украинага эҳтимолий юборилиши ҳақидаги хабарларни таҳлил қиляпти
07:20 / 19.10.2024
НАТО РФ ҚКда КХДР қўшинлари борлигини ҳозирча тасдиқламади
15:46 / 18.10.2024