Кафедаги бош официант 17 ёшли Фуку-тян лақабли макака бўлиб, у мижозларга салфеткалар ва ичимликлар олиб боради.
Фуку-тянни дастурхон тузашга Яччан ўргатган. Айни вақтда кафе эгасида яна бир нечта макака болалари бор, бироқ улар ҳозирча официант сифатида ишлай олмайдилар, аммо мижозлар билан бажонидил суратга тушадилар.
Кафе эгасининг айтишича, маймунлар унга оиласидан ҳам яқинроқ бўлиб кетган.
“Мен уларни ҳар куни кузатаман, овқатлантираман, тарбиялайман ва ухлашга ётқазаман”, деб айтмоқда япониялик.
Баъзилар Оцуки маймунларни эксплуатация қилади, деб ҳисоблайдилар, бироқ Оцукининг таъкидлашича, маймунлар ўз ишларидан завқ оладилар.











