Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
Хитойда биринчи интернет-суд жума куни Чжэцзян вилоятидаги Ханчжоу шаҳрида очилди, деб хабар бермоқда ХХР Марказий телевидениеси.
Судни ташкил этиш ҳақидаги қарор Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 36-сессияси давомида қабул қилинди. Очилиш маросимида ХХР Олий халқ суди раиси Чжоу Цян ва Чжэцзян вилоятининг ХКП қўмитаси котиби Чэ Цзюнь иштирок этди.
Интернет-суд онлайн-савдодаги фирибгарлик ҳолатлари, интернетда муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган ишларни кўриб чиқади.
Суднинг барча жараёни, даъво аризасини юбориш ва ишни қўзғатишдан бошлаб, суд сайти орқали амалга оширилади. Эшитувлар ҳамда ҳукмни эълон қилиш ҳам реал вақт режимидаги видеотрансляция ёрдамида онлайн тарзда кўрсатиб борилади.
Мавзуга оид
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
20:26 / 29.05.2026