Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари ва раҳбарларига аҳоли учун энг қулай турмуш шароитларини яратиш бўйича Олмалиқ шаҳри билан мусобақалашишни таклиф этди.
ЎзА хабарига кўра, мусобақа шартлари уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар бўйича бўлади.
«Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида шаҳарларнинг ўзаро мусобақалашуви одамлар ҳаёти учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри ва Бекобод туманида болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олиш, бу тажрибани мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш лозимлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
18:19 / 13.07.2026
Бекободда янги соҳил, музей ва боғ: президент амалга оширилган ишлар билан танишди
14:36 / 13.07.2026