Жаҳон | 15:30 / 19.08.2017
16336
1 дақиқада ўқилади

Фото: Сургутда йўловчиларга қуролли ҳужум амалга оширилди

Россиянинг Сургут шаҳри марказида жойлашган Бажова кўчасида номаълум шахс йўловчиларга пичоқ билан ташланиши оқибатида 8 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилди.

Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:20дан 11:40 оралиғида рўй берган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар ҳужум қилувчини йўқ қилишган.

«Қўлга олиш вақтида қуролли шахс қаршилик кўрсатди. Аввалига полиция ходимлари ҳавога ўқ узиб, уни огоҳлантиришди. Шундан сўнг у отиб ўлдирилди», дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Тарқалган суратларда ўлдирилган шахснинг белида портолвчи қурилма муляжи борлигини кўриш мумкин.

Айни вақтда ҳодиса юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид