Жаҳон | 13:20 / 19.08.2017
15265
1 дақиқада ўқилади

Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий​ мамлакатга қайтиб келмоқда

Фото: Reuters

Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий уч ойдан сўнг мамлакатга қайтиб келмоқда. Президент Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Муҳаммад Бухорий якшанба куни Абужа шаҳрига етиб келади, душанба куни эса маҳаллий ОАВда чиқиш қилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 7 май куни соғлиғини тиклаш мақсадида Буюк Британияга учиб кетган Нигерия раҳбари халқаро ахборот агентликларининг сайёр мухбирларини тадбирга таклиф этган. Ҳозирча унинг соғлиғи ва фаолиятига оид қўшимча маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид