Жаҳон | 09:01 / 22.08.2017
28709
1 дақиқада ўқилади

Германияда Ангела Меркель Муҳаммад пайдо бўлди

Фото: Reuters

Германиянинг ғарбий қисмида яшовчи муҳожирлар дунёга келган қизларини Германия канцлери шарафига номлашди. Шу тариқа қизалоқнинг асосий исми Ангела, иккинчи исми Меркель ва фамилияси Муҳаммад бўлди ва унинг тўлиқ исми-шарифи Ангела Меркель Муҳаммад кўринишини олди. 

Қизнинг ота-онаси 2015 йилда Суриядан қочиб, Германияда бошпана топган. Улар араб давлатларидан бўлган муҳожирларга Германия чегараларини очишга рухсат берган Меркелнинг сиёсатига миннатдорлик сифатида қизларини шундай номлашга қарор қилишган. 

Бу қочқинлар ўз фарзандлари исмини Меркель шарафига қўяётган биринчи ҳолат эмас. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид