Олмазор туманида фирибгар ушланди
2017 йилнинг май ойи ўрталарида, номаълум шахс, Олмазор тумани ҳудудида, фуқаро Миржон Халимжановнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, унга тегишли бўлган «Iphone-4S» русумли уяли алоқа телефонини 1.000.000 сўм миқдордаги пулларга сотиб олишини ваъда қилиб, алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мазкур уяли телефонни эгаллаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Рашид Латипов содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
07:20
Кичик ҳалқа автомобил йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади
15:43 / 03.08.2024
10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
16:28 / 24.07.2024
Полшада ўсмирларни пичоқлади дейилган ўзбекистонлик йигит аслида жабрланувчи бўлиб чиқди
07:31 / 11.06.2024