Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, Афғонистондан америкалик ҳарбийларни тезлик билан олиб чиқиб бўлмайди. Чунки, бундан террорчи кучлар фойдаланиб қолиши мумкин.
«Афғонистондан ҳарбийларни тезлик билан олиб чиқиш тўғри эмас. Бу ҳокимиятда бўшлиқ ҳосил қилади ва бу бўшлиқни террорчилар тўлдириши мумкин», деган у ҳарбийлар ва халққа қарата.
Президент шу билан бирга АҚШ Афғонистон «террорчилар учун жаннатга айланиши»га йўл қўя олмаслигини айтиб ўтган.
Унинг билдиришича, АҚШ Афғонистондаги стратегиясида вақт бўйича чегара қўймайди.
У шунингдек, АҚШ Афғонистонда террорчиларга қарши кураш олиб бораётган ҳарбийлари сонини ошкор қилмаслигини айтган.
Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма штатлар терроризмга қарши курашда афғон ҳукуматига ёрдам кўрсатишда давом этади, шу билан бирга бундай ёрдам абадий бўлмайди.
Бундан аввалроқ Трамп Афғонистонга 4 минг аскар юбориш ҳақидаги фармонини тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
22:03 / 03.06.2026
Нетаняҳу Трамп билан бўлган баҳсни оилавий келишмовчиликка қиёслади
20:32 / 03.06.2026
Албанияда намойишлар: Трампнинг куёвига алоқадор компания муҳофаза ҳудудида курорт қурмоқчи
17:02 / 03.06.2026
Тарихий қалъа эгалланиши ва Эроннинг норозилиги. Ливанда нималар бўлмоқда?
09:06 / 03.06.2026